09:08, 12 Декабрь 2025 | GMT +5
122 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Таиландга сафар қилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида жами 22,3 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Таиландга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 минг нафарга ёки 55,3 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- саёҳат – 19,9 минг нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 2,3 минг нафар;
- ўқиш – 24 нафар;
- даволаниш – 57 нафар;
- хизмат юзасидан – 73 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида жами 230 844 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.
Шунингдек, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида қарийб 6,4 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилгани ҳақида хабар берган эдик.