1 йилда 366 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига сафар қилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида 366 251 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган.

самолёт
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 163 минг нафарга ёки 71 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • саёҳат – 197,9 минг нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 38,2 минг нафар;
  • даволаниш – 924 нафар;
  • хизмат юзасидан – 66 нафар;
  • ўқиш – 31 нафар.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар 2025 йилда энг кўп қайси давлатларга боргани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, янги халқаро рейтинг натижасига кўра, Ўзбекистон фуқаролари 61 мамлакатга визасиз ёки виза олишнинг соддалаштирилган тартиби асосида саёҳат қилиш имконига эга бўлди.

Сўнгги хабарлар