16:10, 06 Февраль 2026 | GMT +5
1 йилда 268 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Туркияга борган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 268 976 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,7 минг нафарга ёки 17,4 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- саёҳат – 201 838 нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 58 983 нафар;
- даволаниш – 3 704 нафар;
- ўқиш – 2 496 нафар;
- хизмат юзасидан – 1 955 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида 366 251 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган.
Шунингдек, 2025 йилда 7,6 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 1,4 млн нафарга ёки 22,2 % га ошган.