Юлия Путинцева Хитойдаги турнирнинг чорак финалига йўлланма олди

Спорт
Фото: mavink.com

Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 81-ракеткаси Юлия Путинцева Гуанчжоуда (Хитой) бўлиб ўтаётган WТА 250 турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи босқичда дунёнинг 76-ракеткаси даниялик Клара Тоусон билан куч синашди.

Даниялик спортчи биринчи ўйинни ўз фойдасига якунлади - 6:3. Иккинчи тай-брекда эса Юлия ғалаба қозонди - 7:6 (7:5). Шундан сўнг К.Таусон жароҳати сабаб учрашувни давом эттиришдан бош тортди. Қарийб икки соат давом этган мусобақада К.Таусон 5 та эйс амалга оширди ва 13 та брейк-пойнтнинг фақат биттасидан фойдаланди.

Юлия Путинцева ярим финалга чиқиш учун дунёнинг қирқ саккизинчи, мусобақанинг 3-ракеткаси германиялик Татьяна Мария билан куч синашади. У иккинчи босқичда рейтингда 129-ўринни эгаллаб турган хитойлик Чжу Сян Байни мағлуб этди - 6:1, 6:2.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцева Хитойдаги турнирни ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Александр Бублик Хитойдаги мусобақанинг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram