Александр Бублик Хитойдаги мусобақанинг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди

Теннис
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Қозоғистонлик теннисчи Александр Бублик Чэнду (Хитой) АТР 250 турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

 

Қозоғистонлик теннисчи сербиялик Миомир Кецманович билан бирга колумбиялик Даниэль Элахи Галан ва Перу вакили Хуан Пабло Варильяс билан биринчи учрашувни муваффақиятли ўтказди.

Биринчи партияда Бублик - Кецманович 6:4 ҳисобида устун келган бўлса, иккинчи сетда рақибларга имкон қолдирмади - 6:0. Қарийб бир соат давом этган баҳсда улар 1 та эйс билан бирга 7 та брейк-пойнтдан 4 тасини қўлга киритишди.

А.Бублик ва М.Кецмановичнинг чорак финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Соврин жамғармаси 1,1 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган мусобақада қозоғистонлик теннисчи яккалик баҳсларида ҳам иштирок этади.

Дунёнинг 29-ракеткаси А.Бубликнинг биринчи рақиби жаҳон рейтингида 64-ўринни эгаллаб турган америкалик Маркос Гирондир.

 

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ 

Сўнгги хабарлар