Юлия Путинцева Хитойдаги мусобақани ғалаба билан бошлади

Теннис
Фото: mavink.com

Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 81-ракеткаси Юлия Путинцева Гуанчжоуда (Хитой) WТА 250 турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи ўзининг илк учрашувини жаҳон рейтингида 123-ўринни эгаллаб турган хитойлик теннисчи Ю Сяодига қарши ўтказди.

Қизғин кечган биринчи партияда Ю.Путинцева 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчисида ҳам устунлик қилди - 6:0.

Бир соату 41 дақиқа давом этган учрашувда Юлия 11 та брейк-пойнтнинг бештасидан унумли фойдалана олди. Рақиб 1 эйс, 1 брейк (4 брейк-пойнт) билан чекланди.

Юлия Путинцева чорак финалга чиқиш учун дунё рейтингида 76-ўринни эгаллаб турган даниялик Клара Тоусон билан беллашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцева Хитойдаги турнирда иштирок этиши ҳақида ёзган эдик.

 

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар