Юлия Путинцева Хитойдаги турнирда иштирок этади

Теннис
Фото: Очиқ Манбалардан олинган

Қозоғистоннинг иккинчи, жаҳоннинг 81-ракеткаси Юлия Путинцева Хитойда бўлиб ўтадиган Гуанчжоу WТА 250 турнирида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада жаҳон рейтингида 213-ўринни эгаллаб турган хитойлик Ю Сяоди билан куч синашади.

Ю.Путинцева маҳаллий теннисчини мағлуб этса, чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 76-ўйинчиси даниялик Клара Тоусон билан куч синашади. Бугун К.Таусон Чехиянинг 18 ёшли юлдузи, рейтингда 117-ўринни эгаллаб турган Линда Фрухвиртовани мағлуб этди - 6:2, 7:6 (8:6).

Соврин жамғармаси 259 303 долларни ташкил этувчи Гуанчжоу турнири 23 сентябрь куни якунланади.

Ўтган ҳафтада Ю.Путинцева россиялик Анна Калинская билан бирга Осакада (Япония) WТА 250 финалчисига айланган эди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram