Ўзини COVID-19 дан ҳимоя қилиш - ҳамма учун онгли танловдир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда эпидемиологик вазият кескинлигича қолмоқда, шаҳар ҳамон «қизил» зонада, деб хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Нур-Султан шаҳри Санитария-эпидемиология назорати департаменти маълумотларига кўра, ўтган ҳафта давомида 4409 та COVID-19 ҳолати қайд этилган. Ўтган ҳафтага нисбатан (13 627 та ҳолат) касалланишлар сони 3 баробарга камайди. КВИ ҳолатларини максимал даражада аниқлаш учун шаҳарда 24 та лаборатория мавжуд бўлиб, уларда кунига 11 мингдан ортиқ ПЗР тестлари ўтказилади. Жорий йил бошидан буён 282 114 та тадқиқот ўтказилди, 83 351 таси мусбат, шу жумладан такрорий тестлар.

Янги «Омикрон» штаммининг асосий хусусияти вируснинг юқори тарқалишидир. Шаҳарда аниқланганидан бери, яъни январ ойининг бошидан 7 февралгача жами 83 067 та ҳолат қайд этилган, бу пандемиянинг бутун даври учун ойлик рекорд кўрсаткичдир. Шу билан бирга, шифохоналарда беморларни касалхонага ётқизиш ўртача. Бу, биринчи навбатда, эмланган аҳоли ва касал бўлиб соғайганлар - иммунитетга эга бўлганларнинг катта қисми билан боғлиқ.

Бироқ, аҳоли эҳтиёткор ва масъулиятли бўлишлари керак. Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва ревакцинация жуда муҳим. Бу ҳам шахсий хавфсизлик, ҳам коллектив иммунитети масаласидир. Фақат коллектив иммунитетини яратиш орқали биз вируснинг биридан иккинчисига ўтиш занжирини узишимиз ва пандемияни тўхтатишимиз мумкин.

Шаҳар бўйича ҳозирда I компонент бўйича эмланганлар сони 502318 нафарни, II компонент бўйича 469602 нафарни ташкил этмоқда. Қайта ревакцинациядан 69 077 нафари ёки 28,2 фоизи ўтган.

КВИ га қарши эмлаш, биринчи навбатда, оила, болалар ва кекса ота-оналарнинг саломатлиги учун муҳимдир.

Вакцинани поликлиникаларда, вакцинация пунктларида ва савдо мажмуаларидаги эмлаш пунктларида олиш мумкин. Танлаш учун тўрт турдаги вакцина мавжуд: «QazVac», «Спутник V», «Sinopharm Vero Cell», «Pfizer» вакцинаси маълум бир тоифадаги шахслар учун.


Сўнгги хабарлар