Жўжи улуси атрофидаги баҳслар илм-фан учун фойдали - Мажилис депутати
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Мажилиси депутати, тарих фанлари доктори Еркин Абил Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган “Жўжи, Чиғатой, Хайду улуслари ва Мўғулистон этник-сиёсий тарихи” мавзусидаги халқаро конференцияда Жўжи улуси тарихига оид халқаро мунозаралар ҳақида фикр билдирди.
"Жўжи улуси тарихи бўйича Евроосиё олимлари ўртасида якдиллик борми? Уни рус олимлари ўзига, қозоқ олимлари ўзига, мўғул олимлари ўзига тортаётганга ўхшайди. Ҳақиқат ким томонда?" – деб сўради журналист конференция кулуарида.
Депутатнинг фикрича, бундай баҳсларлар тўхтаб қолмаслиги муҳимдир.
“Албатта, жуда кўп баҳс-мунозаралар бўлади. Айрим масалаларда муросага келиш қийин. Аммо фанда ҳеч қачон ягона фикр мавжуд эмас. Бу фақат совет давридагина бўлган. Ҳамма битта концепцияга ишониши керак эди. Сиз айтиб ўтган баҳсларнинг бўлгани яхши. Чунки фан баҳслар орқали ривожланади. Баҳслар орқали бир фикрга келиш мумкин”, - дейди у.
Еркин Абил Жўжи улусини улуғлаш қозоқ маънавияти учун нималар бериши ҳақида гапирди.
“Қозоқ халқининг шаклланиш даври буюк Жўжи улуси даврида бўлган. ХIII-ХV асрларда қозоқ тилининг, маънавий ва моддий маданиятининг, миллий онгининг асоси шаклланди. Бизгача етиб келган қаҳрамонлар қўшиқлари, шажаралар, тарихий достонлар, қозоқларнинг “қозоқ” номи шу Жўжи улуси таркибида пайтида юз берган. Кенесари хонни Жўжи улусининг охирги вакили дейиш мумкин. Бинобарин, Жўжи улуси тарихидан кўриш мумкинки, қозоқ тарихи узилмаган, давлатчилик асосини йўқотмаган”, — деди депутат.