13:16, 07 Сентябрь 2021 | GMT +5
ЖССТда рўйхатдан ўтган вакциналарни сотиб олиш тезлаштирилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўйхатга олинган вакциналарни харид қилиш тезлаштирилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, Президент Мурожаатномасини амалга ошириш миллий режасининг иккинчи йўналиши 8 та чора-тадбирни амалга оширишни назарда тутади.
Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўйхатга олинган вакциналарни сотиб олиш тезлаштирилади. Тиббий асбобларни лаборатория ва техник синовдан ўтказиш марказини ташкил этиш режалаштирилган.
«Соғлом миллат» миллий лойиҳаси доирасида камида 12 та санитария-эпидемиология экспертизаси лабораторияси юқори технологияли ускуналар билан таъминланади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан оффтейк шартномалар ҳажми ва номенклатураси кенгайтирилади», - деди Асет Ерғалиев.
Муаллиф: Марлан Жиембай