ЖССТ раҳбари янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди
«Барчамиз пандемия сабоқларини ўрганишимиз керак. Янги эпидемиялар ва пандемияларга тайёргарлик, уларнинг олдини олиш, аниқлаш ва жадал ҳаракат этиш учун тиббий хизматлар билан ялпи таъминлаш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш асосида ҳамма имкониятни яратиш керак», деди Тедрос Адан Гебрейесус Кичик орол давлатлари саммити иштирокчиларига телеалоқа орқали гапирган нутқида.
COVID-19 пандемияси ҳақида гапирганда, Гебрейесус «юқори ва кам даромадли мамлакатлар ўртасидаги фарқни» кучайтирган «вакциналарнинг тенгсизлиги ва вакцинавий миллатчилик» га ишора қилди. Унга кўра, ҳозирги кунда барча коронавирусга қарши вакциналарнинг 77 фоизи 10 та мамлакатга тегишли
«Агар мамлакатлар вакциналарни дарҳол CОVАХ механизми билан бўлишадиган бўлса ва ишлаб чиқарувчилар CОVАХ буюртмаларига устувор аҳамият беришса, биз сентябр ойигача ҳар бир мамлакат аҳолисининг камида 10 фоизини ва йил охиригача камида 40 фоизини эмлашимиз мумкин», - деди Бош директор.
У сентябр ойигача «қўшимча 250 миллион дозада вакцина» излаш керак эканлигини таъкидлади.
ЖССТ CОVАХ механизмига катта аҳамият беради. Дастур шартларига кўра, юқори даромадли мамлакатлар аҳоли жон бошига кам даромадли мамлакатлар учун вакциналар сотиб олишга маблағ тўлайдилар. Механизмга мувофиқ, 2021 йил охирига қадар дунё бўйлаб 2 миллиард доза коронавирусга қарши вакциналарни ишлаб чиқариш ва тарқатиш режалаштирилган.