Жорий йилнинг олти ойида Қозоғистон ва Италия ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 9 миллиард долларга етди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистондаги Италия компаниялари турли соҳаларда 21 та саноат лойиҳасини амалга оширишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Жорий йилнинг август ойида Қозоғистон ва Италия Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг янги ўттиз йиллик юбилейи бошланди. Икки давлат ўртасида кўплаб масалалар бўйича сиёсий мулоқот ва ўзаро англашув мавжудлигини инобатга олиб, биз, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ва сармоявий шерикликка эътибор қаратишни маъқул кўрамиз. Италия бизнинг Европадаги энг йирик савдо шеригимиздир. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 14,9 миллиард долларни ташкил этди. Жорий йилнинг январь-июль ойларида товар айирбошлаш ҳажми 9 миллиард АҚШ долларига етди», – деди Мурат Нуртилеу ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида.

photo

Унинг сўзларига кўра, келажакда Қозоғистон 110 та экспорт позицияси бўйича бу кўрсаткични яна 900 миллион долларга ошириш имкониятига эга.

«Италия билан энергетика, табиий ресурсларни қидириш ва қазиб олиш, қурилиш, инфратузилма, транспорт, коммуникациялар, қишлоқ хўжалиги, илмий-техникавий фаолият ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик истиқболи порлоқ. Италия сармоя ҳажми бўйича мамлакатимизнинг асосий ҳамкорларидан биридир. 2005 йилдан бери Қозоғистонга киритилган сармоялар ҳажми 7 миллиард доллардан ошди. Айни пайтда мамлакатимизда 270 га яқин Италия компаниялари ишламоқда. Турли соҳаларда умумий қиймати 474 миллион доллар бўлган 21 та саноат лойиҳаси кўриб чиқилмоқда», – деди Вазир.

Эслатиб ўтамиз, бугун Италия Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари – Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Антонио Таяни расмий ташриф билан Астана шаҳрига келди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар