Жорий йилда Жетису вилоятида 3 мингдан ортиқ хонадон берилади

Жорий йилда Жетису вилоятида 323 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Унинг 50 фоизи ёки 162,1 минг квадрат метри бюджет маблағлари ҳисобидан. Бу ўтган йилга нисбатан 8 баробар кўпдир. Бу ҳақда бугун Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган брифинг чоғида Жетису вилояти ҳокими Бейбит Исабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

уй-жой
Фото: Kazinform

“Жорий йилда жами 3494 та хонадон ажратилади, шундан 2173 таси Талдиқўрған шаҳрига тўғри келади. Бу кутиш рўйхатининг тахминан 14-15% ни ташкил қилади. Бугунги кунда ҳомийлар ҳисобидан Талдиқўрған шаҳрида 180 хонадонли учта уй ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига, жумладан, кўп болали оилалар учун 27 та шахсий турар-жой барпо этилди. Жумладан, Қаратал туманида 15 та уй, Кербулақда 8 та уй, Панфилов туманида 4 та уйдан”, - деди Б.Исабаев.

Маърузачининг сўзларига кўра, бундан ташқари, “Самруқ-Қазна” жамғармаси томонидан 2024 йилда 560 хонадонли 9 та кўп қаватли уй, яъни Талдиқўрған шаҳрида 60 хонадонли 7 та уй, Сариўзек қишлоқда 60 хонадонли, Жаркент шаҳрида 80 та хонадонли уй қуриш режалаштирилган. Жами Жетису вилоятида 30 минг киши уй-жой кутмоқда, уларнинг 15 мингдан ортиғи Талдиқўрғанда рўйхатда турибди.

– Асосий мақсадимиз – яқин 4-5 йил ичида навбатда турганлар сонини 40-50 фоизга камайтириш”, – деди вилоят ҳокими.

Сўнгги хабарлар