Жорий йилда Жамбилдаги тоғ-чанғи мажмуаси фойдаланишга топширилади

Хусусий инвестор Меирбек Жунусовнинг сўзларига кўра, шу пайтгача сайёҳлик объектига 4 миллиард тенгедан зиёд хусусий маблағ, иккинчи даражали банкларнинг кредит ресурслари ва бошқа маблағлар сарфланди.
Бугунги кунда асосий қурилиш ишларининг 90 фоизи бажарилган.
«Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» халқаро транспорт даҳлизидан тоғ-чанғи курортигача бўлган 8 километрга яқин йўл қурилди, электр тармоқлари ва ёритиш устунлари ўрнатилди, газ қувури келтирилди.
Сайёҳлар учун ресторан, хизмат кўрсатиш маркази, бешта автомобилга мўлжалланган гараж, катта-кичик арқонлар, коньки майдончалари, газ қувури, электр тармоғи қурилиши ниҳоясига етказилди.
– Ўтган йили «Бизнеснинг йўл харитаси-2025» Давлат дастури доирасида 488 миллион тенге кредит олиниб, ичимлик суви, канализация тармоқлари, сув омборлари, фильтрлаш ва тозалаш иншоотлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Тўғри, сўнгги икки йилда ён бағирларда қор кам ёққанини ҳисобга олиб, қурилиш ишлари бироз кечикди. Шу боис мутахассислар билан маслаҳатлашиб, бу ерга сунъий қор ёғдирувчи қурилма ўрнатишга қарор қилдик. Бундан ташқари, қор тўплари ва ратрак олиш керак. Қурилишни якунлаш учун қўшимча 1 миллиард тенге керак. У хусусий инвесторлар ва иккинчи даражали банкларнинг кредит ресурслари ҳисобидан топилади. Маҳаллий сув манбаларига қўшимча равишда биз фойдаланилган оқава сувларни сунъий қор тайёрлаш учун қайта ишлаш ва утилизация қилишни режалаштирмоқдамиз. Объект жорий йил охиригача фойдаланишга топширилиши кутилмоқда, – дейди лойиҳа ҳамкори «Таразстрой-2004» МЧЖ директори Қуат Баққараев.
Муаллиф: Сая Сембай