20:30, 19 Ноябрь 2021 | GMT +5
Жорий йилда Туркистон вилоятида 800 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон вилоятининг ҳокими Ўмирзақ Шўкеев вилоятда уй-жой қурилиши ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Йил бошидан буён қурилиш ишлари ҳажми 209,2 млрд тенгени ташкил этди. «Нурли жер» дастури уй-жой қурилишига янги суръат бағишлади. 10 ойда 503,1 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, бу ўтган йилга нисбатан кўпдир. Жорий йилда уй-жой қуриш натижалари 800 минг квадрат метрга етиши кутилмоқда», - деди Ў. Шукеев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, фақат Туркистон вилоятида 232 та уй қурилмоқда, 42 та уй фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
«Натижада 549 нафар кўп болали ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар уй-жой билан таъминланади. 2096 оила эса имтиёзли кредит эвазига квартира сотиб олиш имкониятига эга бўлади», - деди Ў. Шўкеев.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи