08:51, 14 Июль 2022 | GMT +5
Жорий йилда Қозоғистоннинг 576 қишлоғида 1100 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда ривожланиш салоҳиятига эга 576 қишлоқда 1100 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилади. Аҳоли пунктларида ижтимоий объектлар қурилмоқда, эскилари таъмирланмоқда. Бундан ташқари, қишлоқ ичидаги йўлларни нормал ҳолатга келтириш кўзда тутилган, деб хабар беради Kazinform.
ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, «Ауыл - Ел бесігі» дастури доирасида 3,5 мингдан ортиқ қишлоқ танлаб олинган.
Миллий лойиҳаси доирасида «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, қишлоққа ёш мутахассисларни жалб этиш ишлари давом эттирилади. Уй-жой олиш ва қуриш учун ҳам бюджет ссудаси ажратилади.
«Диплом билан қишлоққа» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жорий йилда мазкур лойиҳа учун республика бюджетидан 20 миллиард тенге ажратилди. Йил охиригача қишлоқ аҳоли пунктларига 4 минг 300 нафар ёш мутахассисни жалб этиш режалаштирилган»
, – дейди ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги Ҳудудларни ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Нурлан Мақсутов.