Жорий йилда қозоғистонликларнинг ўртача маоши 322 минг тенгега етди

Жорий йилда ёлланма ишчиларнинг ўртача маоши - 322 минг 845 тенге. Улар орасида эркакларнинг иш ҳақи - 361 минг 481 тенге, аёлларнинг иш ҳақи 285 минг 744 тенгени ташкил этади, дея хабар беради Кazinform агентлиги Миллий статистика бюросига таяниб.

Маош
Фото: Kazinform

Қозоғистонда 3 миллион 437 минг ёлланма ишчи бор.

Энг юқори маош Атирау вилоятида - 530 минг тенгедан ошади.

Иккинчи ўринда Манғистау вилояти – 469 минг тенге, учинчи ўринда – Улитау вилояти - 445 минг тенге.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилда умумий иқтисодиётда таълим даражаси бўйича ходимларнинг ўртача иш ҳақи қуйидагича: ўрта таълим — 230 минг 841 тенге, олий таълим — 398 минг 214 тенге, олий ўқув юртидан кейинги таълим — 505 минг 170 тенге.

"Олий маълумотга эга бўлиш иш ҳақини ўртача 72,5 фоизга, олий ўқув юртидан кейинги таълим эса яна 27 фоизга оширади”, — деди иқтисодчи олим Ғалимжан Айтқазин Теlegram-каналида.

Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Қозоғистон иқтисодиётида эркакларнинг ўртача маоши аёлларникидан 39 фоизга юқори.

“Эҳтимол, бундай гендер иш ҳақи фарқи аёлларнинг бола парвариши билан ишлаган соатлари сони билан боғлиқдир. Ахир маош ставкасида бундай фарқ бўлиши даргумон”, — дея хулоса қилди эксперт.

Сўнгги хабарлар