Жорий йилда Қозоғистонда чорва озуқаси учун 21 миллион тонна пичан тайёрланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Жорий йилда чорва озуқаси учун ерлар 500 минг гектарга кўпайтирилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
«Жорий йилда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини озуқа билан таъминлаш мақсадида ем-хашак экинлари майдони 3,2 миллион гектардан 3,7 миллион гектарга оширилди. Умуман олганда, 2022 йилда мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида қулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда. Бу ем-ҳашак тайёрланишининг муваффақиятли ўтишига хизмат қилмоқда»

, — деди вазир.

Унга кўра, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан берилган фавқулодда маълумотларга кўра, бугунги кунда 21 миллион тонна пичан тайёрланди. Бу режанинг 87,3 фоизини ташкил этади. Режа эса 24,1 млн. Умуман олганда, барча ҳудудларда чорва ем-хашак йиғиш ишларининг боришида ижобий силжиш кузатилмоқда.

Сўнгги хабарлар