Жорий йилда Қозоғистонда 3,8 миллион бола профилактик кўрикдан ўтказилди
ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда январ-сентябрь ойлари давомида 18 ёшгача бўлган 3,8 миллион бола профилактик кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Туғилганидан бошлаб 6 ёшгача бўлган даврда 4 турдаги скрининг ўтказилади: фенилкетонурия ва туғма гипотиреоз учун неонатал скрининг, эшитиш қобилиятининг бузилишини аудиологик скрининг, эрта туғилган чақалоқларнинг ретинопатиясини аниқлаш учун офтальмологик ва психофизик скрининг.
– Вазирлик томонидан скрининг сифатини ошириш, уларни скрининг ўтказиш учун зарур жиҳозлар билан жиҳозлаш, текширувларнинг ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш чоралари кўрилмоқда, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш департаменти директори Мағрипа Ембергенова Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда.