Жорий йилда Қозоғистонда 2,6 минг км йўл транспорт ҳаракати учун очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда 2600 км йўл транспорт ҳаракати учун очилди. Бу ҳақда «ҚазАвтоЖол» МЧЖ» АЖ Бошқарув раиси Улан Алипов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳукумат 2600 км узунликдаги йўлларни транспорт ҳаракати учун очиш вазифасини қўйган эди. Пандемия таъсирига қарамай, биз ушбу мақсадга эришдик. Бу Мустақиллик йилларидаги рекорд кўрсаткич. Бундай ҳажм илгари бажарилмаган. Ҳозирга қадар «Ғарбий Европа - Ғарбий Хитой» транспорт йўлаги каби йирик қурилиш ишлари олиб борилди, сўнгра 700 км йўллар фойдаланишга топширилди», - деди у бугун пойтахтда ОАВ вакиллари билан учрашувда.

Унинг таъкидлашича, қурилиш мавсумида йўл қурилишига 35 минг киши, 15 минг йўл-қурилиш техникаси, 81 асфальт-бетон заводи ва 79 тош майдалагич жалб қилинган.

«Йил охирига қадар биз 399 км йўлни фойдаланишга топширдик ва транспорт ҳаракати учун 2600 км йўл очдик. Шунингдек, 1882 км узунликдаги йўллар капитал таъмирланди. Биз 1061 км масофадаги ишларни режага мувофиқ якунладик», - деди Улан Алипов.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар