Жорий йилда Қозоғистонда 143 мингдан ортиқ уй-жой қурилади

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда мамлакатда 15,3 миллион квадрат метр уй-жой қуриш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Уй-жойларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш мақсадида ҳокимликлар томонидан аниқ объектлар ва уларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилган йўл хариталари тасдиқланган. Масалан, жорий йилда 15,3 миллион квадрат метр ёки 143,5 минг уй-жой қуриш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 7 ойида 8,5 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу режани 14 фоизга ортиғи билан бажариб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,7 фоизга ошганини кўрсатмоқда.

Бошқарма маълумотларига кўра, фойдаланишга топширилган хонадонлар ҳажмининг ҳам ижобий динамикаси кузатилган. Режа 67,6 минг хонадон эди, лекин 73,8 минг хонадон қурилиб, режа 9,1 фоиз ортиғи билан бажарилган.


Сўнгги хабарлар
telegram