Жорий йилда Қозоғистонда 13 млн квадрат метрдан ортиқ уй-жой қурилди
Ҳозирда Қозоғистонда инфратузилмани модернизация қилиш ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Ҳукумат расмий сайти бу уй-жой қуриш, транспорт тармоқларини янгилаш, республиканинг транспорт-логистика салоҳиятини мустаҳкамлаш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш билан боғлиқ, деб ёзган.
Бу йўналишларнинг барчаси ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг “Адолатли Қозоғистон: барчамиз ва ҳар биримиз учун. Ҳозир ва ҳар доим” сайловолди дастурида белгиланган.
“2029 йилгача 1 миллиондан ортиқ оилани янги уй-жой билан таъминлаш бўйича фаол ишлар давом этмоқда. Масалан, 2023 йилнинг 10 ойида 13 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой қурилди.
2023 йилда ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш учун 5,4 миллиард тенге йўналтирилди.
“Арзон интернет” миллий лойиҳаси маъқулланди”, - дейлади манбада.
Бундан ташқари, Қозоғистон Республикасининг 2030 йилгача транспорт-логистика салоҳиятини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Хусусан, Қозоғистоннинг транзит салоҳиятини сезиларли даражада оширадиган қатор йирик темир йўл лойиҳаларини амалга ошириш бошланди.
“Уч йил ичида 1300 километрдан ортиқ темир йўл қурилади. Бундан ташқари, 2030 йилгача 11 минг км йўлда таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилган.
Сўнгги пайтларда юк ташиш ҳажми икки баравар ортган Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришга Европанинг бир қатор транспорт-логистика компанияларини жалб этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Захираларни кўпайтириш ва ҳудудларни газлаштиришни давом эттириш учун янги газни қайта ишлаш корхоналари қурилиши давом эттирмоқда”, - дейилади Ҳукуматнинг расмий сайтида.
«QazaqGaz» МК" АЖ Қашаған конида 1 млрд м3 газ турбинаси қурмоқда. Шунингдек, Қашаған ва Қарашиғанақда йилига 6,5 миллиард м3 газни қайта ишловчи янги заводи қурилиши режалаштирилган.