11:33, 15 Ноябрь 2022 | GMT +5
Жорий йилда иқтисодиётнинг ўсиш суръати 2,5 фоизни ташкил этди – вазир
ASTANA. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида йилнинг 10 ойидаги иқтисодий кўрсаткичларни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилнинг январ-октябр ойларида Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2,5 фоизни ташкил этди. Улар орасида реал секторда ўсиш 2,8 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳасида 1,6 фоизни ташкил этди. Қишлоқ хўжалиги, ахборот-коммуникация, қурилиш ва ишлаб чиқариш саноати, савдо, транспорт ва омборхонада ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди»
, - деди вазир.
Унинг таъкидлашича, асосий капитал қўйилмаларининг ўсиш суръати 6,7 фоизга етди.
«Иқтисодиётнинг асосий тармоқларига йўналтирилган инвестициялар ҳажми саноатга 4,1 фоиз, жумладан, тоғ-кон саноатига – 13,7 фоиз, шунингдек, қишлоқ хўжалигига – 7,4 фоиз, кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар – 14,7 фоиз, транспорт ва сақлаш соҳасига – 8,5 фоизга ўсди»
, - деди А. Қуантиров.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай