12:37, 27 Март 2024 | GMT +5
Жорий йил 2 ойда Ўзбекистонда қанча бензин ишлаб чиқарилган
TASHKENT. Kazinform - ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 241,1 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

2024 йил январь-февраль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
- Автомобиль бензини – 241,1 минг тонна
- Кўмир – 659 минг тонна
- Нефть – 118,5 минг тонна
- Газ конденцати – 214,7 минг тонна
- Автобус – 61 дона
- Юк автомобиллари – 466 дона
- Автомобиль двигателлари – 41 518 дона
- Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 53 367 дона