Жетисайда икки урушга ва қўриқни ўзлаштиришга қатнашган 103 ёшли буви яшайди

Жана Аул қишлоқ округи ҳокими Нурлибек Бахтияров Интимақ қишлоғида истиқомат қилувчи 103 ёшли Айсара Баймуратова ва Урумай Байғабековани оила аъзолари билан табриклаб, дуоларини олди.
1919 йилда дунё эшигини очган Айсара Баймуратова болалар уйида тарбияланган.
Иккинчи жаҳон уруши ва Япония урушида қатнашган. Урушдан кейинги йилларда қўриқ ерларни ўзлаштириш, каналлар қазишда фаол қатнашган.
Унинг 3 қиз, 2 ўғли ва 40 дан ортиқ невара ва 4 эвараси бор.
Онахоннинг 2 қизи ва 2 келини қаҳрамон она бўлди.
Урумай Байғабекова қўриқ ерларни ўзлаштиришда фаол иштирок этди. 4 ўғил, 3 қизи бор, 40 дан ортиқ невара кўриб, фарзандлари билан бахтли ҳаёт кечирмоқда.
«Худога шукурки, онахонларнинг дуосини олиш насиб қилди. Бундай онахонларнинг чексиз матонати, сабри биз учун ибратдир. Урушни, очарчиликни, қашшоқликни кўрган ёши улуғларнинг ҳаётини оилам, фарзандларимга ўрнак қиламан. Бизни тинч-осойишта кунларга етказган, умрини меҳнатга бағишлаган инсонлар олдида доим таъзим қиламиз, – дейди қишлоқ ҳокими Нурлибек Пердебекули.
Болалар бувиларга гуллар ва махсус торт совға қилишди. Шунингдек, рўмол ҳадя этди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев