ЖЧ: Қозоғистон дзюдо терма жамоаси ярим финалга йўл олди

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида парадзюдо бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик полвонлар жамоавий баҳсда Мўғулистонни мағлуб этишди.

Қазақстан дзюдо құрамасы жартылай финалға шықты
Фото: Қозоғистон Парадзюдо федерацияси

IBSA Judo World Championships Astana турнирининг ҳал қилувчи кунида Қозоғистон терма жамоаси рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Натижада улар ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, 13-14 май кунлари жаҳон чемпионатида шахсий баҳслар якунига етди.

Жаҳон миқёсидаги мусобақада жами 10 та вазн тоифасида баҳслар ўтказилди. Эркаклар 70, 81, 95 ва 95 килограммдан юқори вазн тоифаларида, аёллар эса 52, 60, 70 ва 70 килограммдан юқори вазн тоифаларида баҳслашди.

Шунингдек, Халқаро дзюдо федерацияси эксперимент сифатида иккита ноолимпия вазн тоифасида (эркаклар учун 64 кг ва аёллар учун 46 кг) мукофотларни киритди.

Жаҳон чемпионатида икки кун якунига кўра, мамлакат терма жамоаси шахсий баҳсларда 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар