“ЖЧ-2026”: Ўзбекистоннинг мундиалдаги рақиблари маълум бўлди

TASHKENT. Kazinform — АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган “The Kennedy Center” мажмуасида ФИФА томонидан 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди, деб хабар беради UzA.

Қуръа
Фото: UzA

Маросимда ФИФА президенти Жанни Инфантино сўзга чиқди ва мезбон мамлакатлардан вакиллар борлигини таъкидлаб, уларни барчага таништирди.

Шунингдек, маросимнинг бадиий қисмида жаҳон эстрадасининг таниқли санъаткорлари — италиялик машҳур тенор Андреа Бочелли, британиялик поп-юлдуз Робби Уильямс ва хонанда Николь Шерзингер ўз чиқишлари билан иштирокчиларга байрамона руҳ улашди. Дарвоқе, тадбирда супермодель Хайди Клум, таниқли комик актёр Кевин Харт бошловчилик қилди.

гуруҳлар
Фото: UzA

Ташланган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “K” гуруҳидан ўрин олди ва Португалия, Колумбия ва Конго/Ямайка/Янги Каледония каби терма жамоалар билан рақобатлашадиган бўлди. Терма жамоамиз ўйинлар тақвими қуйидагича:

17 июнь: Ўзбекистон - Колумбия

23 июнь: Португалия - Ўзбекистон

27 июнь: Саралаш жамоаси - Ўзбекистон

Ўзбекистон гуруҳи
Фото: UzA

Қуйида мундиал учун ташланган қуръанинг тўлиқ натижаси билан танишасиз:

"А" гуруҳи

1. Мексика

2. ЖАР

3. Жанубий Корея

4. Дания/Шимолий Македония/Чехия/Ирландия

"B" гуруҳи

1. Канада

2. Италия/Шимолий Ирландия/Уэльс/Босния

3. Қатар

4. Швейцария

"С" гуруҳи

1. Бразилия

2. Марокаш

3. Гаити

4. Шотландия

"D" гуруҳи

1. АҚШ

2. Парагвай

3. Австралия

4. Туркия/Руминия/Словакия/Косово

"E" гуруҳи

1. Германия

2. Кюрасао

3. Кот д’Ивуар

4. Эквадор

"F" гуруҳи

1. Нидерландия

2. Япония

3. Украина/Швеция/Польша/Албания

4. Тунис

"G" гуруҳи

1. Бельгия

2. Миср

3. Эрон

4. Янги Зеландия

"H" гуруҳи

1. Испания

2. Кабо-Верде

3. Саудия Арабистони

4. Уругвай

"I" гуруҳи

1. Франция

2. Сенегал

3. Ироқ/Боливия/Суринам

4. Норвегия

"J" гуруҳи

1. Аргентина

2. Жазоир

3. Австрия

4. Иордания

"K" гуруҳи

1. Португалия

2. Конго/Ямайка/Янги Каледония

3. Ўзбекистон

4. Колумбия

"L" гуруҳи

1. Англия

2. Хорватия

3. Гана

4. Панама

Маълумот ўрнида: Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар