ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этди

ASTANA. Kazinform – Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилган ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Азиз Турғунбоев (28-дақиқада), Элдор Шомуродов (86) ва Игор Сергеев (90+1) томонидан урилди, деб хабар беради Gazeta.uz.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Gazrta.uz

Учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Словакия бош вазири Роберт Фицо ва Болгария президенти Румен Радев ҳам иштирок этди. Ўйиндан сўнг футболчилар тақдирланди — Ўзбекистон Президенти уларга автомобиллар ва мукофотлар топширди.

Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни БАА билан дуранг (0:0) қайд этилгандан сўнг Ўзбекистон илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг саккизинчи иштирокчисига айланди. Бу миллий терма жамоанинг 1991 йилда мустақилликка эришганидан сўнг жаҳон чемпионатидаги илк иштироки бўлади.

Сўнгги хабарлар