Жанубий Кореяда никоҳлар сони кетма-кет иккинчи йил ортиб бормоқда
ASTANA. Kazinform – 2024 йилда Жанубий Кореяда никоҳлар сони кўпайди. Бу эса янги туғилган чақалоқлар сонининг бироз ўсишига олиб келди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Yonhapга таяниб.
Жанубий Корея Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган йили никоҳдан ўтган жуфтликлар сони 222,4 мингтага етди, 2023 йилдаги 193,7 мингтага нисбатан.
Илгарироқ, кўрсаткич 1996 йилдаги 430 мингта билан энг юқори даражага чиққанидан сўнг пасайиб, 2022 йилда 192 мингта билан рекорд даражада паст кўрсаткичга етган эди.
Бошқарма маълум қилишича, 2024 йилда янги туғилган чақалоқлар сони 238 нафарни ташкил этди, бу эса 2023 йилдаги рекорд даражада паст 230 мингтдан бироз юқори. 2024 йилги кўрсаткичга қадар туғилиш даражаси 1995 йилдан бери барқарор равишда қисқарар эди, ўшанда 715 минг бола дунёга келган эди.
Янги туғилган чақалоқлар сонининг ўсишини бошқарма COVID-19 пандемиясидан кейин никоҳларни рўйхатдан ўтказишнинг тикланиши билан изоҳлади. Никоҳдан ташқари туғилишлар кам учрайдиган Жанубий Кореяда никоҳ динамикаси туғилиш даражасига бевосита таъсир қилади.
«Ўсишга қарамасдан, 2024 йилдаги туғилишлар сони 1995 йилдаги даражанинг фақат 33 фоизини ташкил этади», — дея таъкидлади бошқарма.
Биринчи никоҳга киришнинг ўртача ёши ҳам барқарор равишда ўсиб боряпти. 2024 йилда у эркаклар учун 33,9, аёллар учун эса 31,6 ёшни ташкил этди.
Хорижликлар иштирокидаги никоҳлар 2005 йилда энг юқори чўққига етган, кейин пасайган, бироқ 2022 йилдан бошлаб яна ўсишни бошлади.
2024 йилда хорижлик аёлар билан никоҳлар сони 1995 йилдаги 10 мингтага нисбатан 16 мингтагача кўпайди. Хорижлик эркаклар билан никоҳлар эса 1995 йилдаги 3 мингтага нисбатан 5 мингтага кўпайди.
Биринчи фарзандни дунёга келтираётган оналарнинг ўртача ёши 2024 йилда 33,7 ёшни ташкил этди, 1995 йилда эса бу кўрсаткич 27,9 ёш бўлган.
Аввал хабар берганимиздек, хусусий таҳлил маркази Korean Peninsula Population Institute for Future тақдим этган маълумотларга кўра, 100 йилдан кейин Жанубий Корея аҳолиси ҳозирги 51,68 миллионга нисбатан 7,53 миллион кишигача қисқариши мумкин. Бу эса ҳозирги кунда аҳолиси 9,3 миллиондан зиёд бўлган фақатгина Сеул аҳолисининг ўзига ҳам етмайди.