Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар сони 3500дан ошди

None
None
SEOUL. Kazinform - Жанубий Кореяда 376 та янги ҳолат аниқланди, натижада ушбу мамлакатда коронавирус билан зарарланганлар умумий сони 3526 кишига етди, дея хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Вирус 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Жанубий Корея Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг маълумотларига кўра, 376 та янги ҳолатдан 333 таси Сеулдан 300 км жануби-шарқда жойлашган Тэгу шаҳрида, 26 таси қўшни Шимолий Кёнсан провинциясида қайд этилган.

Бошқа йирик вилоят ва шаҳарларда ҳам юқтиришнинг бир нечта ҳолатлари қайд этилган. Сеулда бешта янги ҳолат аниқланди. Вирус Жанубий Кореянинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Пусан шаҳрида ҳам аниқланган.

Рўйхатга олинган вирусли инфекцияларнинг 87 фоизидан ортиғи Тэгу шаҳри ва Шимолий Кёнсан провинциясига тўғри келади.

Якшанба куни эрталабки маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда 32 422 киши тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. 61 037 кишида ўтказилган тест натижалари салбий натижа берди.

Даволанган беморларнинг сони 30 га этди.


Сўнгги хабарлар
telegram