Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хан Док Су истеъфога чиқди

ASTANA. Kazinform –1 май куни маҳаллий вақт билан тушдан кейин Жанубий Корея Бош вазири ва Президент вазифасини бажарувчи Хан Док Су халққа мурожаатида истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда The Paper ахборот портали хабар берди.

Хан Док Су
Фото: vesti.az

Маълум бўлишича, Хан Док Су тезкор маросимдан сўнг Ҳукумат биносини тарк этган. У яқин кунларда Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларида ўз номзодини расман эълон қилади.

Бугун мамлакатдаги тўртта йирик ижтимоий тадқиқот институти ҳамкорлигида ўтказилган сўровнома натижалари ҳам эълон қилинди. Унга кўра, президентлик сайловларида асосий номзодлар орасида Бирлашган Демократик партиядан кўрсатилган Ли Чже Мен 42 фоиз қўллаб-қувватланган ҳолда етакчилик қилмоқда. Хан Док Су 13% билан иккинчи ўринни эгаллади. «Халқ кучи» партиясидан ўз номзодини қўйиш ниятида бўлган Хан Дог Хун ва Ким Мун Су мос равишда 9 фоиз ва 6 фоиз билан қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, сўровнома иштирокчиларининг 2 фоизи “Янги ислоҳотлар” партияси вакили Ли Жун Сокни қўллаб-қувватлаган.

Сўнгги хабарлар