18:12, 01 Ноябрь 2024 | GMT +5
Жания Бекмухамбетова Словакияда ўтказилган стол тенниси турнирида ғолиб чиқди
ASTANА. Kazinform - Словакиянинг Сенец шаҳрида ўтказилган WTT Youth Contender турнирида стол тенниси бўйича Қозоғистон терма жамоаси вакили Жания Бекмухамбетова шоҳсупага кўтарилди.
11 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги спорт мусобақасида у барча рақибларини ютди. Жумладан, Жания турнир давомида Александра Бец (Украина), Юлия Вчелкова (Словакия), Селестина Капати (Сингапур), София Трускова (Словакия), Эмили Ву (Швейцария) ва Аялгуу Эрденехуяг (Мўғулистон) каби рақибларини мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 19 ёшли қозоғистонлик теннисчи Аружан Сағиндиқова Мисрдаги турнирда иккинчи бор чорак финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.