Жами 23 минг 310 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди
ИИВ ахборот хизматидан маълум қилишларича, 2022 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси, 22-банди ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунининг 20 ва 4-моддаларига мувофиқ, Президентнинг 4 та фармонига асосан 295 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.
Маълумот учун: 2016 йилнинг декабрь ойидан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 97 та фармонига асосан жами 23 минг 310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган.
Бу рақамларни йиллар кесимида кўриб чиқсак:
2016 йилда – 179 нафар;
2017 йилда – 1 минг 64 нафар;
2018 йилда – 2 минг 760 нафар;
2019 йилда – 6 минг 318 нафар;
2020 йилда – 8 минг 127 нафар;
2021 йилда – 4 минг 567 нафар;
2022 йилда – 295 нафар.