Жамбил вилоятида Қозоғистон ва Қирғизистон дарёлари бўйлаб 3 та сув омбори қурилади

Жамбил вилоятида трансчегаравий дарёлар бўйлаб («Ақмола», «Қалғути», «Ирғайти») сув омборларини қуриш зарурати – 2021-2025 йилларга мўлжалланган «Яшил Қозоғистон» миллий лойиҳасининг тадбирлари орқали ҳосилдорликни ошириш бўйича стратегик вазифани амалга ошириш тадбирларидан биридир. 2022-йилги республика бюджетини қайта кўриб чиқиш доирасида лойиҳада лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 243,4 миллион тенге миқдоридаги бюджет сўрови кўриб чиқилмоқда», — деди Бош вазир.
Унга кўра, юқоридаги лойиҳаларни амалга ошириш вилоятда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва умуман, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилганлигини инобатга олиб, эълон қилинган харажатлар бюджет қонунчилиги талабларидан келиб чиққан ҳолда устувор йўналиш сифатида кўриб чиқилади.
«Умуман олганда, Жамбил вилоятида трансчегаравий дарёлар бўйлаб сув омборлари қуриш масаласи Ҳукуматнинг алоҳида назоратида, – деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Марлан Жиембай