Жаҳон рекорди янгиланди: София Шульженко Деҳлида 2 та олтин медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform — Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида миллий терма жамоамиз 2 та олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Аёллар ўртасида 3 та позицияда София Шульженко 50 метрга пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича яккалик баҳсларида ғолиб бўлди.
“У финалда 358,2 балл тўплади ва рекордни янгилади. Ҳамюртимиз ушбу машқда катталар ва ўсмирлар тоифасида жаҳон ва Осиё рекордини янгилади”, — дейилади хабарда. Бу ерда кумуш ва бронза медаллари ҳиндистонлик спортчиларга насиб бўлди.
Миллий терма жамоа аъзолари — София Шульженко, Арина Малиновская ва Елизавета Безрукова финалда чиқиш қилди ва умумий ҳисобда 1-ўринни эгалади.
Шундай қилиб, аёллар жамоаси бу йилги қитъа чемпионатида тўлиқ устунликни намойиш этди. Уларнинг умумий баллари 1760 баллни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 3 ёш тоифасида (катталар, ёшлар, ўсмирлар) ўтказилади. Бу йил Деҳлида қитъанинг 20 мамлакатидан 320 нафар спортчи совринли ўринлар учун курашади. Қозоғистон терма жамоасида 3 ёш тоифасида 47 нафар мерган иштирок этмоқда. Қозоғистон катталар терма жамоаси бош мураббийи Ольга Довгун. Мусобақа 13 февралда якунланади.