Жаҳон кубоги: Қозоғистон медальлар жадвалида биринчи ўринни эгаллади

ASTANA. Kazinform – Астанада бўлиб ўтган World Boxing доирасидаги Жаҳон кубогида Қозоғистон терма жамоаси медальлар жадвалида пешқадамлик қилди.

Әлем кубогы: Қазақстан медальдар кестесінде бірінші орын алды
Фото: ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси

Жаҳон кубоги 30 июндан 6 июлгача Қозоғистон пойтахти Астана шаҳридаги Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги Жанг саройида бўлиб ўтди. Унда 30 мамлакатдан тахминан 300 нафар боксчи иштирок этди. Нуфузли мусобақада Қозоғистон терма жамоаси 16 та вазн тоифасида совриндорлар қаторига кирди. Уларнинг орасида эркаклар жамоаси 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, аёллар жамоаси эса 3 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

Қуйидаги спортчилар чемпионликни қўлга киритишди:

Санжар Ташкенбай (50 кг), Махмуд Сабирхан (55 кг), Сабиржан Аққаллиқов (75 кг), Бекзод Нурдаулетов (85 кг), Айбек Оралбай (90 кгдан юқори), Назим Қизайбай (48 кг), Виктория Графеева (60 кг) ва Наталья Богданова (70 кг).

Кумуш медал соҳиблари:

Нурбек Оралбай (80 кг), Алуа Балқибекова (51 кг), Надежда Рябец (75 кг) ва Елдана Талипова (80 кгдан юқори).

Бронза медал эгалари:

Ертуған Зейнуллинов (65 кг), Сағиндиқ Тоғамбай (90 кг), Айдана Забинбекова (57 кг) ва Аида Абикеева (65 кг).

Жами медальлар жадвали:

  • Қозоғистон – 8 олтин, 4 кумуш, 4 бронза
  • Бразилия – 4-2-1
  • Ҳиндистон – 3-5-3
  • Австралия – 1-1-1
  • Ўзбекистон – 1-0-4
  • Франция – 1-0-3
  • Финляндия – 1-0-0
  • Норвегия – 1-0-0
  • Туркия – 0-2-6
  • Япония – 0-1-2
  • АҚШ – 0-1-2
  • Мўғулистон – 0-1-1
  • Болгария – 0-1-1
  • Германия – 0-1-1
  • Филиппин – 0-1-0
  • Озарбайжон – 0-0-3
  • Англия – 0-0-3
  • Нигерия – 0-0-1
  • Польша – 0-0-1
  • Тайпей – 0-0-1
  • Доминикан – 0-0-1
  • Қирғизистон – 0-0-1

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичи 15-22 ноябрь кунлари Ҳиндистонда бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар