11:47, 01 Июль 2025 | GMT +5
Жаҳон кубоги: Астанадаги мусобақада бугун олти нафар қозоғистонлик боксчи рингга чиқади
ASTANA. Kazinform - Бугун, 1 июль куни Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган World Boxing жаҳон кубогида мамлакат терма жамоасининг олти нафар боксчиси рингга кўтарилади.

Кундузги сессия Қозоғистон вақти билан соат 14:00да, кечки сессия 19:00да бошланади. Ушбу жанглар «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Қозоғистонлик боксчиларнинг жанглари қуйидагича:
Кундузги сессия
- 1-жуфт (А ринги). Аёллар. 54 кг Анель Сакиш - Феруза Казакова (Ўзбекистон)
- 5-жуфт (B ринги). Эркаклар. 55 кг. Маҳмуд Сабирхан - Шинь Же Ён (Жанубий Корея)
- 9-жуфт (А ринги). Эркаклар. 80 кг. Нурбек Оралбай - Мурад Аллахвердиев (Озарбайжон)
Кечки сессия
- 4-жуфт (В ринги). Аёллар. 75 кг. Надежда Рябец - Вивиан дос Сантос Перейра (Бразилия)
- 6-жуфт (В ринги). Эркаклар. 60 кг. Серик Темиржанов - Жейкоб Кассар (Австралия)
- 11-жуфт (А ринги). Эркаклар. 90 кг дан ортиқ. Айбек Оралбай - Хосе Агустин Трисет (Доминикан Республикаси).
Жаҳон кубогида 30 та давлатдан 300 га яқин боксчи иштирок этмоқда. Эслатиб ўтамиз, World Boxing ташкилотчилигида Жаҳон кубоги Қозоғистонда илк бор ўтказилмоқда.
Жаҳон кубоги йил давомида бир неча босқичда ўтказилади. Рейтинг баҳсларида ҳар бир вазн тоифасида ғолибга 300 балл, иккинчи ўринга 200, икки карра бронза медали соҳибига 150 балл берилади.