Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон U17 терма жамоаси "J" гуруҳидан жой олди
TASHKENT. Kazinform — Қатарда жорий йилнинг 3-27 ноябрь кунлари 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Доҳа шаҳрида мазкур мундиалга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради UzA.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг "J" гуруҳида Парагвай, Панама ва Ирландия термалари билан рақобатлашадиган бўлди. Ўзбекистонликларнинг дастлабги учрашуви 5 ноябрь куни Парагвайга қарши ўтса, 8 ноябрда Ирландия билан куч синашади. Гуруҳдаги сўнгги ўйин 11 ноябрь куни Панама термасига қарши ташкил этилади.
Қуйида қуръа натижалари билан танишасиз:
"A" гуруҳи: Қатар, Италия, ЖАР, Боливия
"B" гуруҳи: Япония, Марокаш, Янги Каледония, Португалия
"C" гуруҳи: Сенегал, Хорватия, Коста-Рика, БАА
"D" гуруҳи: Аргентина, Бельгия, Тунис, Фижи
"E" гуруҳи: Англия, Венесуэла, Гаити, Миср
"F" гуруҳи: Мексика, Корея Республикаси, Кот-дИвуар, Швейцария
"G" гуруҳи: Германия, Колумбия, КХДР, Эл-Сальвадор
"H" гуруҳи: Бразилия, Гондурас, Индонезия, Замбия
"I" гуруҳи: АҚШ, Буркина-Фасо, Тожикистон, Чехия
"J" гуруҳи: Парагвай, Ўзбекистон, Панама, Ирландия
"K" гуруҳи: Франция, Чили, Канада, Уганда
"L" гуруҳи: Мали, Янги Зеландия, Австрия, Саудия Арабистони
Маълумот ўрнида: Қатарда ўтадиган мундиалда 48 та терма жамоа 4 тадан 12 гуруҳга бўлинади ва дастлабки икки ўринни эгаллаган 24 жамоа ва энг яхши 8 та 3-ўрин эгалари 1/16 финал босқичига йўлланма олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футбол бўйича Ўзбекистон U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани ҳақида хабар берган эдик.