Жаҳон чемпионати: сузиш бўйича Қозоғистон шарафини кимлар ҳимоя қилади
ASTANА. Кazinform — Сингапурда бўлиб ўтадиган сув спорти бўйича жаҳон чемпионатида мамлакат шарафини сузиш бўйича кимлар ҳимоя қилиши маълум бўлди.

Жаҳон чемпионати йилнинг асосий спорт тадбирларидан бири ҳисобланади. Нуфузли мусобақа илк бор Сингапурда ўтказилади. 6 та спорт тури бўйича 77 та совринлар жамланмаси ўйналади. Буларга сузиш, очиқ сувда сузиш, синхрон сузиш, шўнғин, хай-дайвинг ва сув полоси киради. Унда 100 дан ортиқ давлатдан 2500 нафарга яқин спортчи куч синашади.
Сув спорти бўйича 42 та медаллар жамланмаси ўйналади. Мазкур мусобақада Қозоғистондан олти нафар сузувчи медаллар учун кураш олиб боради.
Қайд этиш жоизки, жаҳон чемпионатига фақат махсус стандартларга жавоб берган сузувчилар йўлланма олди.
Қозоғистонлик спортчилар рўйхати:
- Адилбек Мусин (50 м баттерфляй усулида сузиш)
- Ксения Игнатова (100 м чалқанча сузиш)
- Аделаида Пчелинцева (50 м брасс усулида)
- София Сподаренко (50 м баттерфляй усулида сузиш)
- Арсен Қожахметов (50 м брасс усулида сузиш)
- Глеб Коваленя (50 м чалқанча сузиш).
2023 йилда синхрон сузиш бўйича Эдуард Ким бронза медалини қўлга киритган бўлса, ўтган йили мамлакат шарафини ҳимоя қилган Наргиза Болатова ва Эдуард Ким бадиий сузиш бўйича аралаш жамоавий баҳсда ғолибликни қўлга киритди.
Жаҳон чемпионати 3 август куни якунланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тўрт нафар қозоғистонлик Франциядаги сузиш бўйича турнирнинг кучли ўнталигига киргани ҳақида хабар берган эдик.