Жаҳон чемпионати: Криштиану Роналду янги рекорд ўрнатди
ASTANA. Kazinform – Португалия терма жамоаси ЖЧ–2026 Европа саралаш босқичи 4-турида Венгрия билан дуранг ўйнади, деб хабар берди Championat.com.
Ўйин Лиссабондаги “ Жозе Алваладе” стадионида бўлиб ўтди ва 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Португалия терма жамоаси сафидан 40 ёшли Криштиану Роналду дубл қайд этиб, 22 ва 45+3-дақиқаларда гол урди. Булар ҳужумчининг фаолиятидаги 947 ва 948-голлари бўлди. Шунингдек, Роналду жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида 41 та гол уриб, янги рекорд ўрнатди.
Венгрия терма жамоасидан Адам Салаи 8-дақиқада, Доминик Собослаи эса 90+1-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди.
Роберто Мартинес бош мураббийлигидаги Португалия терма жамоаси 10 очко билан Е гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Марко Росси бош мураббийлигидаги Венгрия 5 очко билан иккинчи ўринда.
Кейинги турда 13 ноябрда Португалия Ирландия меҳмони бўлса, Венгрия меҳмонда Арманистон билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Улар ЖЧ-2022 финалида Франция билан тўқнаш келишган ва асосий вақтда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этилганди. Пенальтилар сериясида Аргентина 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.