Жаҳон чемпионати: Қозоғистон ўсмирлар хоккей жамоаси биринчи ғалабасини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform — Хоккей бўйича Қозоғистон U-18 терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинини Венгрияга қарши ўтказди.

хоккей
Фото: Қазақстан хоккей федерациясы

Учрашув давомида қозоғистонлик хоккейчилар муваффақиятли ўйин кўрсатдилар. Биринчи даврага 3 дақиқа қолганида Александр Симахин ва Даниил Медведев иккитадан гол урдилар.

Иккинчи бўлимда Егор Кравченко ва Тимур Миндубаев ҳисобдаги фарқни оширдилар. Учинчи бўлимда рақиблар бир-бирининг дарвозасига йўл топа олмади.

Шу тариқа Қозоғистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб Александр Симахин топилди.

Қозоғистон – Венгрия 4:0 (2;0, 2:0, 0:0)
1:0 - 12:14 - Симахин (Евплов, Умеренков)
2:0 - 15:18 - Медведев (Симахин, Евплов)
3:0 - 22:29 - Кравченко (Дронов, Толен)
4:0 - 32:21 - Миндубаев (Тусупбеков, Бақит)

Дарвозабонлар: Алписбаев - Гюлай

Қозоғистонлик хоккейчилар Биринчи дивизионнинг “А” гуруҳида иштирок этади. Рақиблар Дания, Венгрия, Словения, Австрия ва Украина.

Энди терма жамоа 23 апрелда Дания, 24 апрелда Австрия, 26 апрел куни эса Украина билан куч синашади.

Сўнгги хабарлар