Жаҳон ва Қозоғистон кино юлдузлари Тошкент халқаро кинофестивали очилишида иштирок этишди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Жаҳон ва Қозоғистон кино юлдузлари «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросимида иштирок этишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бир ҳафта мобайнида Ўзбекистон фильмларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва тарғиб қилиш, шунингдек, кенг жамоатчилик марказига айланади.


Бугун таъмирланган Aлишер Навоий номли кино саройида XIII Халқаро кинофестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда жаҳон ва маҳаллий кино саноатининг таниқли вакиллари: 37 та мамлакатдан 400 га яқин хорижлик кинематографлар ва таниқли кино юлдузлари иштирок этишди.


Стивен Сигал, Митхун Чакраборти, Никита Михалков, Франко Неро, Тимур Бекмамбетов каби жаҳон кинематографиясининг буюк шахслари кенг кўламли кинофорумнинг фахрий меҳмонлари бўлишди.

Қизил гиламда Нуржуман Иқтимбаев, Жаннат Қуанишева, Берик Aйтжанов, Aружан Жазилбекова, Нуртас Aдамбай, Самал Еслямова ва бошқа қозоғистонлик кино юлдузлари юриб ўтишди.


Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро кинофестивали Осиё, Aфрика ва Лотин Aмерикаси халқаро кинофестивали сифатида ҳам танилган ва анъанавий равишда 1968 йилдан 1997 йилгача Ўзбекистон пойтахтида ўтказилган.

«Ипак йўли дурдонаси» кинофестивали 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта тикланди ва ҳар йили ўтказилади. Кинофестивал ташкилотчиси - Ўзбекистон кинематография агентлиги.


Муаллиф: Турсинали Aҳмедов


Сўнгги хабарлар
telegram