Жаҳон чемпионатига борадиган 29 та терма жамоа аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олган 29 та терма жамоа аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Жаҳон чемпионатига яна иккита йўлланмани Шимолий Америкадан Мексика ва АҚШ термалари қўлга киритди. Аввалроқ Канада термасида шундай имконият бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, илгари улардан бошқа 26 та жамоа йўлланмани қўлга киритган эди. Улар орасида мезбон – Қатар, Европа давлатларидан – Германия, Дания, Франция, Бельгия, Хорватия, Испания, Сербия, Англия, Швейцария, Голландия, Португалия, Польша, Жанубий Америка – Бразилия, Аргентина, Уругвай, Эквадор, Осиё мамлакатларидан - Эрон, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, Африкадан - Камерун, Марокаш, Тунис, Гана ва Сенегал терма жамоалари бор.

Европа қитъасида жаҳон чемпионати саралаш босқичида энди Шотландия ва Украина учрашуви ғолиби июнь ойи охирида Уэльс билан Европа қитъасига ажратилган охирги йўлланма учун курашади.

Жанубий Америка, Осиё, Шимолий Америка ва Тинч океанидан тўртта жамоа Мундиалга яна иккита йўлланма учун кураш олиб боради.

Жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш 1 апрел куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади. Нур-Султан вақти билан соат 22.00да «Qazsport» телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

Турнир жорий йилнинг 21 ноябридан 8 декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар