Ўзгаришларнинг бутун тизими халқ ҳокимиятини мустаҳкамлашга қаратилади - эксперт

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Референдум халқнинг давлат бошқарувидаги иштирокини намоён этишнинг жаҳон миқёсида муҳим шаклидир. Л.Н. Гумилёв номидаги Евроосиё Миллий университети профессори, юридик фанлар доктори Ермек Абдрасулов бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Конституцияда ҳокимият манбаи халқ эканлиги, у ҳокимиятни икки йўл билан: биринчиси – сайловлар, иккинчиси – халқнинг давлат бошқарувида бевосита иштирок этиши, яъни референдум йўли билан амалга ошириши белгиланган. Референдум халқнинг давлат бошқарувидаги иштироки намоён бўлишининг жаҳон миқёсидаги муҳим шаклидир», — дейди профессор.

Олимнинг фикрича, Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар давлат механизмини комплекс ўзгартиришга қаратилган. Бунда, биринчи навбатда, супер-президентлик бошқарувидан президентлик республикасига ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун Президент ваколатларнинг катта қисмини парламент ва маҳаллий ҳокимият органларига беради.

Ўзгартиришларга кўра, Президент сиёсий партиялардан узоқлашади, президентлик даврида партияни бошқариш ваколатидан воз кечади.

«Бу муҳим қадам, чунки сиёсий ва давлат институтлари қўшилмайди. Парламент кўпроқ мустақил бўлади ва партия етакчисига боғлиқ ҳолда ишламайди. Президентнинг яқин қариндошлари квазидавлат секторида юқори давлат сиёсий лавозимларида ишлай олмайди. Бу ҳам жуда ижобий мисол», — дея қўшимча қилди спикер.

Ўзгартиришлар, Ермек Абдрасулов таъкидлаганидек, Конституциявий судни ташкил этиш орқали инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни ҳам кучайтиради. У билан нафақат бир неча амалдор ва бир гуруҳ депутатлар, балки Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман, Бош прокурор ҳам боғланиши мумкин. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил конституциявий мақом олади.

«Ва у (Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил) ўн йилдан кўпроқ вақт давомида ишлаётган бўлса-да, фуқаролар уни яхши билишмайди, чунки у унчалик юқори мақомга эга эмас эди. Эндиликда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашнинг турли механизмлари кенгайтирилмоқда», — дея тушунтирди юридик фанлар доктори.

Бундан ташқари, ўзгаришлар маҳаллий ҳокимиятни мустаҳкамлайди. Туманлар ҳокимлари аҳоли томонидан тўлиқ сайланади ва муаммоларни юқори идоралар билан боғланмасдан ҳал этиши кўзда тутилган.

«Ўзгаришларнинг бутун тизими демократияни мустаҳкамлашга қаратилган. Президентга қайсидир даражада фойдали бўладиган, мавқеини мустаҳкамлайдиган, қўшимча ваколатлар берадиган нормалар йўқ. Бугунги барча ўзгаришлардан халқ манфаатдор бўлади», — дея хулоса қилди Ермек Абдрасулов.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар
telegram