Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бир овоздан қўллаб-қувватланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Женева шаҳрида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Тадбирда ЖСТга аъзо мамлакатларнинг 60 дан ортиқ делегациялари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар иштирок этди. Сўзга чиққан 25 та ЖСТга аъзо давлатларнинг барчаси, шу жумладан, АҚШ, ЕИ, Буюк Британия, Россия, Туркия, Индонезия, Корея Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқалар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини бир овоздан қўллаб-қувватлади. Ташкилотга аъзо бўлиш мамлакатнинг кўп томонлама савдо тизимига тўлиқ интеграциялашувига имкон яратиши, барча аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга туртки бериши ҳамда глобал даражадаги халқаро иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий тизими кенгайиш жараёнини фаоллаштириши таъкидланди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари С. Умурзоқов Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнини фаол илгари суриш ва яқин келажакда Ташкилотга аъзо барча манфаатдор давлатлар билан икки томонлама музокараларни якунлаш бўйича қарори қатъий эканлигини тасдиқлади.


Тадбир кун тартибига кўра, Ишчи гуруҳ Ўзбекистон ташқи савдо режими бўйича тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан, Фактологик хулоса, ЖСТга аъзо давлатлар саволларига жавоблар, иқтисодий сиёсат бўйича маълумот, давлат активларини хусусийлаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, божхона-тариф сиёсати, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, саноат субсидияларининг муҳокамасига киришди.



Сўнгги хабарлар
telegram