Ўзбекистоннинг «My Freighter» лоукостери Қозоғистонга парвозларни йўлга қўяди

None
ASTANA. Kazinform – Ўзбекистоннинг «My Freighter» (Centrum Air) лоукостери Қозоғистонга парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда ҚР Фуқаро авиацияси қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси халқаро парвозлар сонини орттириш, шунингдек, «очиқ осмон» режимини жорий этиш ишлари доирасида Ўзбекистон авиация маъмурияти билан биргаликда Ўзбекистондаги «My Freighter» (Centrum Air) авиакомпанияси томонидан Қозоғистонга мунтазам йўловчи қатновларини очиш масаласини ишлаб чиқди», – дейилади хабарда.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу компания 5 июндан бошлаб А-320 самолёти билан Алмати-Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига 3 марта (душанба, чоршанба, жума) мунтазам тўғридан-тўғри йўловчи қатновларини амалга оширади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар сонининг кўпайиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, туристик ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, бу авиачипта нархини пасайтириш имконини беради.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram