Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида июл ойида ҳаво ҳарорати рекорд даражага етди
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 22 – 23 июл кунлари Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида ҳаво ҳарорати рекорди янгиланди.
22 июл куни Хоразм вилоятининг Туямўйин (+47,5 даража) ва Навоий вилоятининг Учқудуқ (+46,3) туманида мутлақ ҳарорат рекорди ўрнатилди. Аввалги рекордлар 2021 йилда мос равишда +46,1 ва +46,2 даражага ўрнатилган эди.
Ўша куни Нукусда ҳаво ҳарорати +43,7 даражага кўтарилган (аввалги рекорд 2018 йилда 42,2 даража эди). Урганчда ҳаво ҳарорати - 45,4 даража (1973 йилда +41,4 даража), Бухорода - 45,8 даража (2018 йилда +44,7 даража), Андижонда - 40,7 даража (1948 йилда +40,1 даража) кузатилди.
23 июл куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +42,8 даражагача кўтарилиб, 2018 йилдаги рекорддан (+42,2 даража) ошиб кетди.
Синоптикларнинг таъкидлашича, метеорологик кузатишлар тарихида Ўзбекистонда энг юқори ҳарорат (+50°) 1944 йил июл ойида Қизилқум чўли ва Термиз шаҳрида қайд этилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда уч кун ичида жазирама туфайли 4 мингдан ортиқ одам касалхонага ётқизилганди.