10:04, 29 Июль 2022 | GMT +5
Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди
TASHKENT. Kazinform -Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчилар сони 2 фоиздан ортиқ ошди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 июл ҳолатига республика аҳолиси сони 35,6 миллион кишига етди.
Аёллар сони 17,7 миллион кишини, эркаклар сони эса 17,9 миллионни ташкил қилган.
Шу билан бирга, шаҳар аҳолиси сони 18,1 миллион кишини, қишлоқ аҳолиси сони эса 17,5 миллион кишини ташкил этади.
Туғилганлар сони 413,6 минг нафар, вафот этганлар сони 80,9 минг нафарни ташкил этади. Никоҳлар сони – 108,9 минг, ажралишлар сони – 24,6 минг.
Ташқи миграция маълумотларига кўра, 0,9 минг киши кўчиб келган, 1,4 минг киши кетган.