20:54, 15 Июнь 2023 | GMT +5
Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида қуёш фотоэлектр станциялари қурилади
TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Президентининг қарорига кўра, ҳудудларда қуёш фотоэлектр станцияларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
Улар:
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қуввати 400 МВт;
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида қуввати 500 МВт;
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт.
Шунингдек, Юқори Чирчиқ туманида 334 МВт қувватга эга электр сақлаш тизими қурилади.