Ўзбекистонликлар беш ой ичида ватанига 4 миллиард доллардан ортиқ пул жўнатган

None
None
TASHKENT. Кazinform – 2022 йилнинг биринчи беш ойида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири Ўзбекистон Марказий банкига таяниб.

Молиявий регулятор маълумотларига кўра, беш ой давомида мамлакатга 4,19 миллиард доллар миқдорида трансчегаравий пул ўтказмалари келиб тушган.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,58 миллиард долларга (61 фоиз) кўпдир.

Валюта айирбошлаш операциялари кўрсаткичлари ҳам кескин ошди.

2022 йилнинг январ-май ойларида банклар аҳолидан 4,32 миллиард долларга валюта сотиб олди.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 миллиард долларга ёки 59 фоизга кўпдир.

Биргина май ойида харидлар ҳажми 1,05 миллиард долларни ташкил этди.

Шу билан бирга, банклар томонидан аҳолига 2,8 миллиард доллар сотилган. Бу ўтган йилга нисбатан 1,7 миллиард доллар ёки 70 фоизга кўпдир.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар
telegram